1 январдан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариладиган барча турдаги нефть маҳсулотлари, жумладан, бензин фақат биржада «эркин рақобат муҳитида» сотилади, дея маълум қилди «Ўзбекнефтгаз». Компаниянинг таъкидлашича, аҳолини бензин билан таъминлаш масаласи давлат назоратига олинган.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ноябрь-декабрь ойларида Аи-91 ва ундан юқори турдаги бензинни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлайди, 2025 йил бошидан эса Аи-80 ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш режалаштирилган, деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари ўринбосари Одил Темиров.
Франциянинг Axens компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш доирасида қатор қурилмаларни лойиҳалаштиради. Лойиҳа «Ўзбекнефтгаз»га Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечиб, 1 млн тоннадан ортиқ Евро-5 синфидаги Аи-92 ва Аи-95 бензинларини ишлаб чиқаришга ўтиш имконини беради.
Бензинга талаб ортиб бориши фонида Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари ёнилғи ишлаб чиқаришни 21,2 фоизга — 4 минг тоннагача оширди. «Ўзбекнефтгаз», шунингдек, маҳаллий SDK Group And компанияси Россиядан Аи-92 К5 бензини импортини оширгани ҳақида хабар берди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида режали таъмирлаш ишлари туфайли «Ўзбекнефтгаз» корхоналарида бензин ишлаб чиқариш 71,3 фоизга қамайди. Компания ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилга нисбатан оширишини қайд этди. «Газета.uz» йил бошидан буён бензин ишлаб чиқариш бир неча бор пасайганини ёзганди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Ўзбекистонда илк бор «Евро-6» тоифасидаги дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг